Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
эмас. Шаръан олиб қаралса, очиқ оятлар унга тааллуқли нарсаларни ваҳйга боғлашдан далолат беряпти. Оллоҳ Таоло айтади:
قُلْ إِنَّمَا أُنذِرُكُمْ بِالْوَحْيِ
– „Айтинг: «Мен сизларни фақат ваҳй билан қўрқитиб-огоҳлантирурман»“, [21:45]
إِنْ أَتَّبِعُ إِلاَّ مَا يُوحَى إِلَيَّ
– „Мен фақат ўзимга ваҳй қилинадиган нарсага эргашурман“, [46:9]
وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى
– „Вау (сизларгакелтираётганҚуръонни) ўзҳавойи-хоҳишибилансўзламас“. [53:3]
Ақлан олиб қаралса, Расулуллоҳ с.а.в. жуда кўп ҳукмларда баён қилишга қаттиқ эҳтиёж бўлса ҳам, ваҳйни кутганлар. Ижтиҳод жоиз бўлганда ҳукмни кечиктириб ўтирмасдилар. Бу нарса у киши ижтиҳод қилмаганларини, уларга ижтиҳод жоиз эмаслигини кўрсатади. Агар жоиз бўлганда ҳукмга муҳтож бўла туриб, уни кечиктирмасдилар. Бундан ташқари, Расулуллоҳ с.а.в. эргашиш вожиб бўлган шахс. Агар ижтиҳод қилсалар, у кишига ҳам хато мумкин бўларди. Агар хато қилсалар ҳам бизга эргашиш вожиб бўлиб, хатога эргашишга тўғри келарди, бу эса ботилдир. Бундан ташқари, Расулуллоҳ с.а.в. етказишда хатодан маъсумдирлар. Етказишда мутлақо хато қилиши мумкин эмас. Чунки Расулуллоҳга хатонинг жоиз бўлиши рисолат ва нубувватга зид. Рисолат ва нубувватга иқрор бўлиш Расулуллоҳга хато жоиз эмаслигини, етказишда ҳам хато қилмасликни вожиб қилади. Шунинг учун Расулуллоҳ с.а.в. Оллоҳ тарафидан етказаётган нарсаларида хато қилишлари жоиз эмас. Шунга кўра, Расулуллоҳ с.а.в..га ижтиҳод мутлақо жоиз эмас. Сўз, феъл, сукут билан етказган ҳар бир ҳукмлари Оллоҳ тарафидан бўлган ваҳйдан ўзга нарса эмас.
Бу ўринда Оллоҳ Таоло кишининг хато қилишига йўл қўймайди ва тезда буни баён қилади, деб бўлмайди. Чунки ижтиҳод пайтида Расулуллоҳ с.а.в. тарафларидан хато юз берса, то унинг баёни келгунча мусулмонлар унга эргашиши вожиб бўлади. Бу баён аввалги ҳукмдан бошқа, янги ҳукмни ва аввалгисини тарк этишга буюриши хатодир. Бу ботил нарса. Оллоҳ бандаларни хатога, сўнг уни тарк қилишга ва тўғрисига эргашишга буюриши Оллоҳнинг шаънига муносиб эмас. Шунингдек, Расулуллоҳ с.а.в. ҳам бир ҳукмни етказиб, сўнг уларга бу хато, чунки у мен тарафимдан эди, тўғриси Оллоҳ тарафидан келган мана бу дейишлари мумкин эмас.
Бу шаръий ишга ақлий далил дейиш жоиз эмас, чунки шаръий ишнинг далили шаръий бўлиши керак. Далили шаръий бўлиши вожиб иш фақат шаръий ҳукмдир. Аммо ақиданинг далили ақлий ва шаръий бўлади. Расулуллоҳ с.а.в. мужтаҳид бўлган ёки бўлмаганликлари ҳақидаги мавзу ақидадан, шаръий ҳукмдан эмас. Демак, унинг далили ҳам ақлий, ҳам шаръийдир. Расулуллоҳ с.а.в.нинг мужтаҳид бўлишлари жоиз эмаслиги ақлий далил билан ҳам, шаръий далил билан ҳам собитдир ва у ақидадандир.
97-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|